23:32 / 30.03.2021
2 126

Расмий баёнот

Расмий баёнот
Жорий йил 28 январь куни ижтимоий тармоқларда (facebook) фуқаро Клара Сахарованинг укаси 1984 йилда туғилган Кубатин Андрей Викторович 2020 йил 13 октябрь куни Зангиота туманида жойлашган Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мўлжалланган махсус 2-сон Зангиота шифохонасига ётқизилганлиги, шифокорлар томонидан ўтказилган муолажаларга қарамасдан 2020 йил 29 октябрь куни вафот этганлиги ва бу ҳолатда тиббиёт ходимларининг ҳаракатига баҳо бериш ҳақида мурожаати тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 2021 йил 28 январь куни Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент вилояти филиали суд-тиббиёт экспертизасида комиссион суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент вилояти филиали комиссион экспертизасининг 16-сонли хулосасига кўра, 1984 йилда туғилган А. Кубатин, “COVID-19 инфекцияси, оғир кечиши, асорати икки томонлама шифохонадан ташқари интерстициал полисегментар пневмония, нафас етишмовчилиги III-даража, эндоген интоксикация, ўпка шиши, ўпка юрак қон томири етишмовчилиги 3-даражаси, ҳамроҳ гипертония касаллиги, семизлик 1-2-даражаси, шунингдек, полиорган етишмовчилик туфайли вужудга келган ўткир ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасида, бемор А.Кубатинга нисбатан ташхис тўғри қўйилганлиги кўрсатилган.

Шу билан бирга, хизмат текшируви ҳамда экспертиза хулосаларида, марҳум А.Кубатиннинг ўлимига сабаб бўлган ҳолатлар яъни - икки томонлама субтотал, интерстициал зотилжам окибатида вужудга келган оғир даражали нафас ва юрак кон томири етишмовчилиги, тўқималар оғир даражадаги гипоксияси унинг ҳаётлик даврида 2-сон Зангиота махсус клиника шифокорлари томонидан аниқланган бўлиб, текширув ва даво муолажалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 20 сентябрдаги 8-сон “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитацияси буйича вактинчалик миллий методик тавсияси” га асосан тўғри ва асосли ўтказилганлиги қайд этилган.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, туман прокуратураси томонидан 2021 йил 28 февраль куни жиноят ишини кўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Жамият » Расмий баёнот