09:30 / 31.03.2021
1 623

“Lacetti”даги салкам 404 миллион сўмлик телефонлар манзилга етиб бормади

“Lacetti”даги салкам 404 миллион сўмлик телефонлар манзилга етиб бормади
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига қарши Асака туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Б.О. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтаган вақтида, ҳайдовчининг розилиги билан Андижон вилояти божхона бошқармаси маъмурий ҳудудига олиб келиниб, транспорт воситаси кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонаси ҳамда салон қисмида полиэтилен қопларга жойлаштирилган умумий қиймати 403,7 миллион сўмлик 629 дона уяли алоқа воситалари ва 2 дона планшет борлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Lacetti”даги салкам 404 миллион сўмлик телефонлар манзилга етиб бормади