10:30 / 02.04.2021
1 703

Ўзбекистонда вакцинациянинг биринчи кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди

Ўзбекистонда вакцинациянинг биринчи кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди
Вакцинациянинг илк кунидаёқ Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Вакцинациянинг илк босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши кўзда тутилган.
1 апрель ҳолатига кўра, 1871 нафар 65 ёшдан юқори фуқаро ва 3147 нафар тиббиёт ходими эмланди.

Вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилган.

Эмлаш кўрсаткичлари бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар), Тошкент вилояти (317 нафар) банд қилди.

Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси — Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.

Аҳолини ушбу вакциналар билан эмлаш бир пайтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда эмланувчи биринчи эмланишни қайси вакцина билан бошласа, иккинчисини ҳам айнан ўша вакцина билан якунлайди. AstraZeneca вакцинаси билан 2 маротаба, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан 3 маротаба эмлаш кўзда тутилмоқда. Яъни вакцинация икки хил вакцинада икки хил амалга оширилади. Шунингдек, Ўзбекистонда хусусий клиникаларга COVID-19’га қарши пулли эмлаш ўтказишга рухсат берилади. Тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган фуқароларга QR-кодли сертификат берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда вакцинациянинг биринчи кунида қанча фуқаро эмлангани маълум қилинди