12:30 / 02.04.2021
1 697

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган уддабурон фош этилди

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган уддабурон фош этилди
Алкоголь маҳсулотларини ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, вилоят ИИБ ва Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида сифатсиз алкоголь маҳсулотларини фуқароларга сотиб келаётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Урганч туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро О.А шартли харидорга бир хил рақамли акциз маркалар билан қадоқланган, 0,45 литрлик ҳажмдаги жами 444 шиша умумий қиймати 9 324 000 сўмлик 199,8 литр ароқ маҳсулотларини сотган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ўтказилган суриштирув ҳаракатлари давомида ашёвий далил сифатида олинган ароқ маҳсулотлари қопқоғига ёпиштирилган маркалар “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (DICHB) томонидан тайёрланмаганлиги, аксинча ушбу акциз маркалар рангли принтерда тайёрланиб, қалбакилаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.А нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176–моддаси 1–қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган уддабурон фош этилди