20:25 / 02.04.2021
1 901

ЙТҲ оқибатида етказилган 10,2 млн. сўм моддий зарар фуқарога ундириб берилди

ЙТҲ оқибатида етказилган 10,2 млн. сўм моддий зарар фуқарога ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг М.Улуғбек туман бўлими ижро иш юритувида Бектемир туман судининг 01.02.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор И.Абдуллаевдан ундирувчи Т.Гржадно фойдасига автотрнаспорт тўқнашуви натижасида етказилган 10.292.720 сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 02.03.2021 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси З.Иноятова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Қарздор томонидан ўз вақтида сўндирилмаган қарз сабаб, қарздорнинг тегишли мол-мулкларини аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор И.Абдуллаевдан ижро варақада кўрастилган жами 10.292.720 сўм қарз пуллари ундирувчи фуқаро фойдасига тўлиқ ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙТҲ оқибатида етказилган 10,2 млн. сўм моддий зарар фуқарога ундириб берилди