21:00 / 02.04.2021
1 841

Фуқарога компенсация ундириб берилди

Фуқарога компенсация ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 24 декабрдаги қарорига қарздор Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан Р.Э.нинг фойдасига бузилишга тушган қаҳвахона биносининг қурилишига кетган сарф-харажатлар учун 468 млн. 794 минг сўм компенсация ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра қарздорларга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.

Шунингдек, Қонуннинг 71-моддасига асосан давлат ижрочиси томонидан Самарқанд шаҳар ҳокимлигига 468 млн. 794 минг сўм компенсация пулларини тўлаб бериш мажбурият юклатилган.

Шу билан бирга, Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш бўйича Самарқанд шаҳар ҳокимлигига эслатма хати юборилган.

Ижро тадбирлари давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлигидан 468 млн. 794 минг сўм компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчи Р.Э.нинг пластик картасига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати амалдаги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога компенсация ундириб берилди

Жамият янгиликлари