17:30 / 03.04.2021
1 994

Болаларни коронавирусга қарши эмлаб бўлмайди

Болаларни коронавирусга қарши эмлаб бўлмайди
Коронавирусни юқтириш ҳолати болаларда ҳам учрамоқда, аммо нега уларни эмлаш тавсия этилмаяпти?

ССВ матбуот хизматининг ушбу саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир Қурбонов қуйидагича жавоб берди:

— Болалар ўртасида ҳам касалланиш ҳолатлари кузатилаётган бўлса-да, дунё олимлари, нуфузли илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилаётган вакциналар болалар ўртасида фойдаланиш мумкинлиги ҳозирча тасдиқланмаган.

Айни пайтгача тайёр бўлган ёки ЖССТ томонидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга рухсат этилган вакциналар билан болаларни эмлаш ҳозирча кўзда тутилмаган. Шунинг учун 1 апрелдан бошланган эмлаш тадбирларида 18 ёшгача бўлган болаларни эмлашга тавсия этилмаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Болаларни коронавирусга қарши эмлаб бўлмайди