15:42 / 04.04.2021
3 063

Тошкент метросида палов тановул қилган йигитлардан бири метрода тўйини нишонлади

Тошкент метросида палов тановул қилган йигитлардан бири метрода тўйини нишонлади
Фото: «Шоу-бизнес янгиликлари»
Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда йигитларнинг Тошкент метросида ош тановул қилаётгани акс этган қисқа видео тарқалган эди. Энди ўша йигитларнинг бири тўйини ҳам метрода нишонлади.

Видеода метро вагонига олиб кирилган кичик хонтахта, ширинлик, ичимлик ва пиёлалардан ташқари ташкиллаштирган «тўй»да келин-куёв ҳамда уларнинг дўстлари билан хурсандчилик қилаётганини кўриш мумкин. Вагонда салом бераётган келин ва рақсга тушаётган куёв жўраларни метро йўловчилари завқ билан томоша қилган ва қўл телефонлари ёрдамида суратга туширган. Ушбу видео айнан қайси метро бекатида тасвирга олингани номаълум.

Тошкент метросида бундай ҳайратомуз воқеа биринчи марта кузатилаётгани йўқ. 2013 йилда йўловчилардан бири метрода гамбургер ва кола буюртма бергани акс этган ҳазиломуз видео ҳам тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метросида палов тановул қилган йигитлардан бири метрода тўйини нишонлади