
Мажбурий ижро бюросининг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида мавжуд Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 05/03/2021 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор "GLORY GAZ SERVIS" МЧЖдан туман ДСИ фойдасига 581.547,5 минг сўм ундириш белгиланган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида туман ДСИ фойдасига 581.547,5 минг сўм тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 14.10.2019 йилдаги 4-1001-1909/17876-сонли ижро варақасига асосан, қарздор "IJARA QURILISH" корхонасидан ундирувчи "Ориент Финанс" ХАТБ фойдасига жами 122.120,9 минг сўм ундириш белгиланган.
Давлат ижрочиси А.Рашидов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор жамиятдан 122.120,9 минг сўм банк фойдасига тўлиқ ундирилиб мазкур ижро иш юритуви Қонуннинг 41-моддаси асосан тамомланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар