
Видеодан лавҳа
Бугун ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида юз берган ҳолат тасвирланган видео тарқалди.
Унда акс этишича, давлат рақами 50 L 200 MA бўлган «Ласетти» ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига эътибор ҳам бермай, ҳаракатни давом эттиради ва йўлни кесиб ўтаётган мактаб ўқувчиларини уриб юборишига бир баҳя қолади.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар беришича, ушбу қоидабузар — «Ласетти» ҳайдовчисига нисбатан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар