13:30 / 07.04.2021
2 329

Нима учун эрта қариймиз? XXI асрдаги одатларнинг кексайишга таъсири

Нима учун эрта қариймиз? XXI асрдаги одатларнинг кексайишга таъсири
Фото: Cosmopolitan
Терига эрта ажин тушиши ва унинг аҳволи ёмонлашишига кундалик одатларнинг ҳам таъсири катта бўлади.

Смартфон ва ижтимоий тармоқлар
Тадқиқотчилар гаджетлардан тараладиган кўк нурнинг зарарини ҳали ҳам ўрганишда давом этмоқда. Нуридан ташқари, унга бошни эгиб, бўйин ва умуртқани зўриқтириш ҳам саломатлик учун фойдали эмас. Бу тери аҳволига таъсир қилмай қолмайди ва натижада бўйинга ажин тушади, юз шаклининг аниқлиги ўзгаради, шунингдек, бақбақа ҳам пайдо бўлади.

Нима қилиш керак?
Кун давомида телефонга тикилиб ўтирмаслик керак. Тоза ҳавода сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш қаришнинг асосий душманлари ҳисобланади.

Фастфуд
Зарарли овқатланишдан ўзини тия олмайдиганларнинг муддатидан аввал қариши ва тез вазн тўплаши кафолатланган. Юз тўқималарнинг шишиши, терининг қуриши, контур деформацияси ва юзнинг сўлғин тус олиши фастфудга бўлган севгининг оқибати саналади.

Нима қилиш керак?
Тўғри овқатланишга риоя қилиш ва инсон ейиш учун яшамаслиги, яшаш учун ейиши кераклигини ёдда тутиш лозим.

Офтобда қорайиш
Қуёш нуридан баҳра олиш яхши, аммо меъёрдан ортиқ вақт кечириш терининг қуриши, ажин тушиши ва қизаришлар пайдо бўлишига олиб келади. Қолаверса, қуёш ваннасига муккасидан кетиш саломатлик учун зарарли.

Нима қилиш керак?
Қуёшдан сифатли ҳимоя қиладиган воситалардан фойдаланиш ва тобланиш борасида меъёрни билиш керак.

Чекиш
Сигаретлар терига ультрабинафша нурлар сингари таъсир кўрсатади. Коллаген ва эластинга зарар етиши оқибатида тери шалвираб қолади ва ажин тушади.

Нима қилиш керак?
Аста-секинлик билан чекишни ташлашга ҳаракат қилиб соғлом турмуш кечириш лозим.

Офисда ишлаш
Монитор қаршисида кунига 6 соат ишлаш аёлларни 5-10 ёшга қаритади. Косметологларда «компьютерли юз» деган атама мавжуд бўлиб, бу кўз остида пайдо бўлган ҳалқалар, қуриган тери ва ажин тушган бўйинга нисбатан ишлатилади.

Нима қилиш керак?
Орада дам олиб туриш, тоза ҳавода нафас олиш, кўпроқ сув ичиш ва вазиятни ўзгартириб туриш керак.

Турмуш тарзи
Кечаси фаол бўлиб кундузи ухлаш, нафақат ҳаёт тарзи, балки саломатлик ва тери учун ҳам зарарли ҳисобланади. Гап шундаки, терининг ҳам ўз ритми бўлади. Тунда барча ҳужайра жараёнлари фаоллашади, бу вақтда компьютер қаршисида ўтириш ва зиёфатда бўлиш эса биоритмга салбия таъсир қилади. Оқибатда тери сезувчан, бўлади аҳволи ёмонлашади, гормонал фон ишдан чиқади.

Нима қилиш керак?
Сурункали уйқусизлик одатидан қутилиш, тўғри овқатланиш ва тери регенерацияси учун тунги крем ва ниқобларни канда қилмаслик лозим.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нима учун эрта қариймиз? XXI асрдаги одатларнинг кексайишга таъсири