23:57 / 09.04.2021
1 695

Фармон ижроси амалда: Алимент ундирувчиларининг сарсон ва оворагарчилиги олди олинди

Фармон ижроси амалда: Алимент ундирувчиларининг сарсон ва оворагарчилиги олди олинди
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармонида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида, 2021 йил 1 мартдан бошлаб қарздорлар томонидан алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилиши, бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилиши, ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилиши белгиланди.

Бюронинг Яшнобод, Учтепа туман бўлимларида ҳам Фармон ижроси юзасидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб келинмоқда. Бўлим давлат ижрочилари ҳамда “Алоқабанк” ходимлари билан биргаликда алимент олувчиларга яна бир бор Фармон моҳияти тушунтирилиб, банк пластик карталари тарқатилмоқда. Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи билан интеграция қилинади.

Бунда Бюро томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилади ҳамда алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади бу эса олдингидек, қарздорларга ортиқча почта ҳаражатларини тўлашга чек қўяди ҳамда алимент олувчилар почта бўлимига бориб ортиқча овворагарчиликка йўл қўйилишини ва бир неча кунлаб нақд пул йиғилишини кутишга чек қўяди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фармон ижроси амалда: Алимент ундирувчиларининг сарсон ва оворагарчилиги олди олинди