
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида “Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади” дея белгилаб қўйилган.
Бюронинг Асака туман бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 27.08.2020 йилдаги 2017 йилда туғилган Омадуллонини жавобгар С.Одан онаси А.Э қарамоғига олиб бериш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.
Бўлим ходимлари томонидан ушбу суднинг қарорини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида Омадулло онасининг тарбиясига олиб берилди.
Фарзанд тафтини хис қилиб, уни бағрига босган онанинг энди кўнгли тўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар