15:30 / 11.04.2021
3 003

Термизда зўрланган қиз ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Термизда зўрланган қиз ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига тегилганлиги ҳолати юзасидан Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан қўшимча текширув ҳаракатлари ўтказилган.

Натижасига кўра, мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида 2021 йил 11 апрель куни ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 118-моддаси (Шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИВ матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви олиб борилаётганини маълум қилганди.

Ҳолат юзасидан Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёеванинг ҳам баёноти эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термизда зўрланган қиз ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди