date
views 2 564

«Ўрикзор» бозори яқинида «Запорожец» автомашинаси ёниб кетди (видео)

«Ўрикзор» бозори яқинида «Запорожец» автомашинаси ёниб кетди (видео)
Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчасида Cobalt билан тўқнашган «Запорожец» ёниб кетди.

ЙҲХББ маълумотларига кўра, воқеа 11 апрель куни соат 17:35 ларда содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.П. бошқарувидаги «ЗАЗ-968М» («Запорожец») ва 1977 йилда туғилган ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги Cobalt автомобиллари тўқнашган. Зарб оқибатида «Запорожец»нинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўрикзор» бозори яқинида «Запорожец» автомашинаси ёниб кетди (видео)