
Мажбурий ижро бюроси Муборак туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2018 йил 12 ноябрь кунги суд буйруғига кўра, қарздор Ж.Валиқуловдан ундирувчи Г.Жабборалиева фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга юборилган. Ота вояга етмаган фарзанди учун шу кунга қадар алимент пулларини суд буйруғида белгиланганидан кўра кам миқдорида тўлаб, тўлиқ тўлашдан бўйин товлаб келган.
Давлат ижрочисининг қарз ҳисоблаш қарорига кўра, отанинг алиментдан бўлган қарздорлиги 11 млн. 800 минг сўмни ташкил қилди. Жорий йилнинг 9-апрель куни Бюро ходимлари қарздорга тўламаслик оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунтириш бериб, огоҳлантирганидан сўнг Ж.Валиқулов мавжуд қарздорликни тўлаб берди.
Отабек Розиқов
МИБ Муборак туман бўлими давлат ижрочиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! МИБ Муборак туман бўлими давлат ижрочиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар