16:44 / 13.04.2021
2 852

Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди

Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди
Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Маълумотларга кўра, Хўжайли туманида атиги 16 нафар (2 минг нафар ёшлар ишсиз), Фурқат туманида 27 нафар (2,1 минг нафар ёшлар ишсиз), Улуғнорда 78 нафар (3,7 минг нафар ёшлар ишсиз), Ангорда 82 нафар (3,4 минг нафар ёшлар ишсиз) ишсиз ёшлар «1+1» лойиҳаси билан қамраб олинган холос.

«Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, улар орасида жиноятчилик Сурхондарёда 70 фоизга ошган (239 та жиноят). Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам бу борадаги аҳвол қониқарсиз», — деди давлат раҳбари.

Шу боис йиғилишда «ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун»
- Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов,
- Фурқат тумани ҳокими Солиев,
- Улуғнор тумани ҳокими Махсудов,

«ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун»
- Шофиркон тумани прокурори,
- Қамаши тумани прокурори,
- Хива тумани ИИБ бошлиғи,
- Чуст тумани ИИБ бошлиғи,

«ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун»
- Хўжайли тумани солиқ идораси раҳбари,
- Ангор тумани солиқ идораси раҳбари лавозимидан озод этилиши эълон қилинган.

«Улар мазкур лавозимида қанча муддат ишлаб, қанча маош олган бўлса, ҳаммасини давлатга қайтаради», — деб алоҳида таъкидлаган президент Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзиёев ёшлар билан ишлашни эплай олмаган бир қатор амалдорларни ишдан олди