Мажбурий ижро бюроси Қува туман бўлимига фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 25.11.2014 йилдаги қарздор А.Бердалиевдан ундирувчи Х.Хамидова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш ҳақидаги 1-6753/14-сонли суд буйруғи 25.04.2019 йилда келиб тушган.
Ундирувчи 2016 йилда турмуш ўртоғи билан ярашиб олган ва ижро ҳужжатини қайтариб олган. Бироқ, 2018 йил ноябрь ойида Россия Федерацияси Новосибирск шаҳрига ишлаш учун кетиб турмуш ўртоғи Х.Хамидова ва фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлиги сабабли ижро иши юритуви унинг аризасига асосан 25.04.2019 йилда қайта тикланган.
14.01.2020 йилда қарздор А.Б.ердалиевга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикасига келмаганлиги сабабли уни ушлаш имконияти бўлмаган.
Бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан 07.04.2021 йилда онлайн видеоалоқа орқали хорижда ишлаётган А.Бердалиев билан ўтказилган мулоқот жараёнида унга алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилган.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 12 апрель куни қарздорнинг укаси Т.Бердалиев Бюронинг Қува туман бўлимига тўланмасдан қолган 6 млн. 550 минг сўм алимент пулини олиб келиб ундирувчи Х.Хамидовага топширган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди