
Фарғонада ҳайдовчи Damas'да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканали «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.
ЙПХ ходимлари машинани тўхтатганда, машина салонида 28 нафар боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётгани аниқланган. Damas'нинг олд ўриндиғининг ўзида 5 нафар бола ўтирган. Бундан ташқари машинанинг орқа эшиклари яхши ёпилмаган.
Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар талаб қилинганида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бошқа ҳужжатлар ҳам ёнида йўқлигини аниқланган.
Маълум қилинишича, ҳайдовчига тегишли чора кўрилади, Damas эса жарима майдончасига олиб борилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар