
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишидаги «3-Бекат» станциясида вақтни кўрсатувчи соат дарчасида ҳаракатланувчи сатрда ножўя гап акс этган видео тарқалди.
«Ўзбекистон темирйўллари» матбуот хизматига ўкра, ушбу ҳодиса бўйича ички хизмат текшируви ўтказилган. Аниқланишича, 12 апрел куни соат 16:40да ушбу вақтини кўрсатувчи соат механизмига хакерлар томонидан киберҳужум (бузиб кириш) содир бўлганлиги аниқланди.
Ушбу дарча электрон тизимли бўлиб Wi-fi орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатрга жойлаштирган.
«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан айбдорлар қидирмоқда ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, дейилади» хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар