Фото: Тергов департаменти
2021 йилнинг 3 апрель куни фуқаро 39 ёшли Қ. О. Қамаши туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.
Унда 2021 йил 1 апрель куни соат 09:30 ларда 18 ёшли Б. М. унинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, вояга етмаган 14 ёшли қизига яшаш уйидан пулларини олиб чиқиб беришини айтиб, жами 7 300 АҚШ доллар пулларни алдов йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Б.М. Қ.О.ни даромадли жойда ишлашидан хабар топиб, унинг вояга етмаган қизи — 8-синф ўқувчисини алдаб, у билан гаплашиб юриб, уйидаги пулларини олиб чиқиб берса, яна ўрнига қўйишга ваъда қилиб, ушбу жиноий режасини амалга оширганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ундан 6 000 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради