21:20 / 15.04.2021
2 308

“CAPTIVA” хатланганидан кейин 39,3 млн. сўм қарздорлик тўланди


Мажбурий ижро бюроси Қўшкўпир туман бўлими иш юритувида бўлган Сирдарё вилояти, Оқолтин туман маъмурий судининг 
16.12.2020 йилдаги ижро варақаларига асосан, қарздор Қ.Ўдан ундирувчи А.А. нинг фойдасига 27,5 млн. сўм, О.С. нинг фойдасига 1,8 млн. сўм ҳамда У.Ш. нинг фойдасига 10 млн. сўм моддий зарар ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 19.12.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича 19.12.2020 йил куни давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб қарздорга 
15 кунлик иҳтиёрий муддат берилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “CAPTIVA” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдонига қўйилди. Шундан кейин қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, ундирувчиларга тўланиши лозим бўлган 39,3 млн. сўм пул маблағлари тўлаб берди ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “CAPTIVA” хатланганидан кейин 39,3 млн. сўм қарздорлик тўланди