12:38 / 16.04.2021
1 209

Ўзбекистонга январь—март ойларида хориждан 1 млрд 420 млн доллар пул жўнатилди


Ўзбекистонга 2021 йилнинг дастлабки уч ойида хориждан юборилган пул ўтказмалари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга ўсди, дея хабар бермоқда Марказий банк.

Фото: Марказий банк
Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь—март ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 1,42 миллиард долларни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 336 миллион долларга (31 фоизга) ошди.

Шу билан бир қаторда, чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 353 миллион долларга етди. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий салдо деярли 1,06 миллиард долларга етди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга январь—март ойларида хориждан 1 млрд 420 млн доллар пул жўнатилди