11:17 / 17.04.2021
2 177

«Нексия»даги 16 кг. “мўмиё”ни яшириш наф бермади


Чегара божхона постлари орқали товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб олиб кирилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ю.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада мазкур автотранспорт воситасининг олд капоти остида ва эшикларининг ичига яширилган, хорижда тайёрланган ҳамда сифатини кафолатловчи бирорта ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 16 миллион сўмлик 16 кг “мўмиё” борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг қарорига асосан жарима ва ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган “мўмиё” маҳсулотларини йўқ қилиш жазоси қўлланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Нексия»даги 16 кг. “мўмиё”ни яшириш наф бермади