14:13 / 17.04.2021
1 586

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Фаррух Тошпулатов
Жорий йилнинг 14 апрель куни Telegram ижтимоий тармоғининг “Kun.uz” канали ва кейинчалик бошқа манбаларда Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи М.Юсупованинг аудио ёзуви тарқалди.

Мазкур аудио ёзуви ўрганилганда, М.Юсупова бўлим ходимлари учун Telegram тармоғида ташкил этилган “Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими” номли группасида “кунлик режани 10 тадан кам бажарган ходимлар бошқармага боришлигини, ушбу режани бажармаганларга нисбатан тегишли чора кўрилиши” ҳақида ҳақоратли сўзлар билан аудио ёзув юборганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюросининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпулатовдан маълумот олдик.

Текширув ишларида қуйидагилар маълум бўлмоқда:
Жорий йилнинг 7 апрель куни ушбу М.Юсуповага Telegram тармоғи орқали фаолият йўналишдаги асосий ундирувларнинг бири бўлган “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари” бўйича ундирувлар камайгани ҳақида қўл остидаги ходимлар маълумот беришади.
Ушбу йўналишдаги ундирувлар ҳар бир ходимларга ўртача 10 тагача тақсимланганини, бироқ айрим ходимлар бу йўналишдаги ишларга масъулиятсиз билан қараши, қолган ходимларнинг ишчанлик кайфиятига салбий таъсири этишини ўйлаб, жаҳли чиқиб, ушбу Telegram тармоғи орқали ҳақоратли сўзлар билан аудио ёзув юборган.

Ҳозирда М.Юсупова ушбу ишдан қаттиқ афсусда ва ҳар қандай интизомий жазо учун ўзини айбли деб билмоқда.

Фаррух Тошпулатов маълум қилишича: 
М.Юсупова Бюро органларида 2017 йилдан, эгаллаб турган лавозимида 2018 йилдан фаолият кўрсатиб келмоқда, муқаддам собиқ Суд депаратменти тизимида 20 йил давомида турли лавозимларга фаолият кўрсатган. Унинг қаттиққўл, масъулиятли ва талабчан ходим сифатида тавсифланишини билдирди. Бироқ, унинг бу жиҳатлари унга нисбатан қатъий чора кўришга тўсиқ бўла олмайди!

Ҳар қандай ходим юриш-туриши, одоб-аҳлоқ қоидалари, меҳнат ва ижро интизомига риоя этиши лозим ва бу қатъий талаб.
Шунингдек, аудиоёзувдаги ҳар бир ҳолатлар, Юсупованинг қўл остидаги ходимларга бўлган муносабати ва ходимларнинг ишга бўлган ёндашуви, меҳнат қонунчилиги ва ножўя хатти-ҳаракатлар текширилди.

Олиб борилган хизмат текширувлари натижасига кўра, бугун 16 апрель куни М.Юсупованинг “Касб одобномаси” талабларини бузиб,  номуносиб хатти-ҳаракат содир этганлиги сабабли унга “ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди.

Бундан ташқари, МИБ Ангрен шаҳар бўлимида хизмат қилаётган 7 нафар ходимларнинг ишга бўлган масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, меҳнат ва ижро интизомига қатъий риоя этиш бориши бўйича профилактик суҳбат ўтказилди.

Ҳозирда, бу каби  нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Бюро тизимидаги ходимлар ўртасида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва ножўя хатти-ҳаракат қилишининг олдини олиш, раҳбар ходимларнинг қўл остидаги ходимларга ҳар томонлама ижобий ва хушмуомалали муносабатда бўлиши, меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича тегишли чоралар белгиланди. Келгусида ҳам бу каби чора-тадбирлар яна ҳам кучайтирилади.

Маълумот учун: 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича сотилган мол-мулкларнинг маблағлари - алоҳида ғазначилик ҳисоб-рақами билан пропорционал тартибда тенг равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. 

Савол: МИБ идораларида қанча нафар аёл хизмат қилади ва уларга етарли имконият ва шароитлар яратилганми?
Жавоб: МИБ органларида гендер тенглик масаласи ҳамда ходималарга доимо етарлича эътибор қаратилмоқда, МИБ органларида 180га яқин хотин-қизлар хизмат қилишади, ўтган даврда 34 нафар ходималар рағбатлантирилган бўлса, 100дан ортиқ аёл ходималаримиз навбатдаги даражали унвонларга эга бўлишган.
Шундан бўлсада, содир этилган ножўя хатти-ҳаракат учун ҳамма бирдек жавоб беради.

Савол: Фаррух ака М.Юсупованинг соат кечаси 24-00 да ходимларни бошқармага чақириши ҳақида ҳам ҳолатлар ўрганилдими? Бу қанчалик рост?
Жавоб: Текширув жараёнида бугун ҳам М.Юсупова билан шазхсан ўзим гаплашдим, унинг важларини эшитдим. “Ишламасак, йиғилишга борамиз ҳамма” деган маънода ходимларга шу гапларни айтган. Бошқармага тунда ёки иш вақтдан кейин чақириш ҳақидаги гаплари аслида ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки бу вақтда МИБ органларида иш тугаган бўлади. Қолаверса, МИБ органларида қарийб 3 йилдан буён йиғилишлар селекторлар аудио ёки видео шаклида ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди