16:12 / 17.04.2021
2 703

Бухорода ИИБ ходимлари автомобили билан сувда оқиб кетаётган фуқарони қутқарди (фото)


Бухорода ИИБ ходимлари эҳтиётсизлиги оқибатида автомашинаси билан ағдарилиб, сувда оқиб кетаётган ногирон ҳайдовчини қутқарди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.

Таъкидланишича, 16 апрель, жума куни соат 17:00 ларда Matiz русумли давлат рақами 80 А 508 QА бўлган автомашина ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги сабаб Бухоро шаҳридаги «Гулчорбоғ» маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга машинаси билан ағдарилиб тушган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Худди шу пайт Бухоро шаҳар 4-сон ИИБ маъмурий ҳудудида хизмат олиб бораётган, Бухоро вилоят ИИБ, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, ППХ батальони 3-отряд ҳайдовчи ходими, сафдор Аҳмаджон Саидов воқеага гувоҳ бўлган. У ўзининг ҳамроҳи бўлган ушбу батальон 4-отряд ходими, сафдор Нодирбек Абдуллаев билан ёрдамга ошиққан ва ўзини сувга ташлаган. Сувда оқаётган ҳайдовчининг ҳаётини қутқариб қолиб, автомашинани сувдан чиқариш чораларини кўрган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Ҳаёти қутқариб қолинган ҳайдовчининг шахсига ойдинлик киритилганда, у 1983 йилда туғилган, Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи, иккинчи гуруҳ ногирони Комил Раҳматов экани маълум бўлган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ИИБ ходимлари автомобили билан сувда оқиб кетаётган фуқарони қутқарди (фото)