16:45 / 18.04.2021
2 002

Ҳужжатларда кўрсатилмаган 300 миллион сўмдан ортиқ товарлар фош қилинди


Республикамиз ҳудудига божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмасдан ёки ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, хориждан олиб келинган товарлар Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Урганч” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 313 млн. 500 минг сўмлик чим ўрувчи машина, чим ўриш учун қайчи ва сув насоси  товарлари борлиги аниқланди.

Энг ачинарлиси ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур товарларга тегишли ҳужжатлар  қалбакилаштирилганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жуда кўп миқдордаги товарларни декларацияламасдан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш хатти-ҳаракати содир этилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 182–моддаси 2–қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатларда кўрсатилмаган 300 миллион сўмдан ортиқ товарлар фош қилинди