Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиши ҳолатини ўз вақтида фош этишди.
Тадбир давомида Олтинкўл тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, транспорт воситаси салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, 420 қути “Имудон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тадбир натижасида умумий қиймати 63 000 000 сўмлик “Имудон” номли дори воситалари ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди