21:51 / 18.04.2021
2 741

Фуқарога 55,5 млн. сўм ҳақи ундириб берилди


Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 10.11.2020 йилдаги 2-2005/12607-сонли ижро варақасига асосан қарздор А.Саидовдан ундирувчи Қ.Тўйчиев фойдасига 55 544 176 сўм қарздорликни ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро варақа бўйича 04.12.2020 йилда ижро иши юритуви қўзғатилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилганида А.Саидов номига расмийлаштирилган мол-мулклар аниқланмаган. Шунингдек, қонун талабларини тушунтиришларга қарамасдан А.Саидов суд ҳужжати ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Жорий йилнинг 27 январь куни қарздор А.Саидовнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари чекланган. А.Саидов тижорат мақсадларида хориж давлатларига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлгач, Қ.Тўйчиевга қарзини қайтаришга тўғри келган.

Хусусан, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлимида ундирувчи Қ.Тўйчиев холислар иштирокида 55 млн. 545 минг сўм нақд пулни қарздор А.Саидовдан тўлиқ нақд шаклда қабул қилиб олган ва шунга кўра суд ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фуқарога 55,5 млн. сўм ҳақи ундириб берилди