23:13 / 18.04.2021
2 186

Парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда. 
Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Қ.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу хонадонда ва хонадон олдидаги боғда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами
 120 миллион сўмлик 2 турдаги  парфюмерия маҳсулотлари ҳамда маиший техника воситалари сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди