17:30 / 20.04.2021
2 371

Алимент тўлашдан бош тортган фуқарога жиноят иши қўзғатилди ва озодликдан маҳрум этилди


Сардоба тумани, “Халқобод” маҳалласида яшовчи  фуқаро О.Маматқуловдан фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг буйруғига асосан уч нафар фарзандлари учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сардоба тумани бўлими иш юритувига олинган ва қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилган.

Фуқаро 8 ой давомида сурункасига алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келади. Қарздорлик эса 9 миллион 941 минг сўмни ташкил этди. Тўпланган ҳужжатлар судга юборилиб, 2020 йилнинг 09 июнь куни МЖтКнинг 47 прим 4-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилади.

Аммо қарздор ота бундан ҳам тўғри хулоса қилмасдан, маъмурий қамоқдан сўнг ҳам 10 ойдан ортиқ муддат мобайнида 12 миллион 204 минг сўмлик алимент маблағини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келиб, жами 18 ойдан ортиқ муддат мобайнида 22  миллион 145 минг сўмлик алимент маблағини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, жазо қўлланилгандан сўнг ҳам тўламагани оқибатида унга нисбатан Бюронинг вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси И.Убайдуллаев томонидан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

ЖИБ Сардоба туман судининг 12.04.2021 йилдаги ҳукми билан судланувчи  О.Маматқулов ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли топилди ва 1 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўлашдан бош тортган фуқарога жиноят иши қўзғатилди ва озодликдан маҳрум этилди