12:30 / 21.04.2021
2 149

Андижонда солиқ инспектори қўлга тушди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. қўлга тушди.

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмасада, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда солиқ инспектори қўлга тушди