date
views 2 539

Душанбе ва Тошкент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарликни бошлади


Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 21 апрел куни Душанбега Ўзбекистон иқтисодий блоки вазирлари ўринбосарларидан иборат ҳукумат вакиллари гуруҳи ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбасига асосланиб.

"Меҳмонлар тожик ҳамкасблари билан Ўзбекистон раҳбарининг Душанбега ташрифи якуни бўйича имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни бошлайди", - деган манба.

Шунингдек, икки давлат ҳукумат делегациялари Душанбе ва Тошкентнинг яқин истиқболга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Хабарда айтилишича, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 24 апрел куни Хўжандда учрашув ўтказади. Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифига тайёргарлик кўриш ҳамда ўзбек-тожик ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-12 июн кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши хабар қилинганди.
 
Шавкат Мирзиёев 2018 йил март ойида, сўнг 2018 йил сентябр ойининг охирида (МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбедаги йиғилиши), 2019 йил 14 июнда (Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун) Тожикистонга давлат ташрифи билан борган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Душанбе ва Тошкент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарликни бошлади