10:00 / 22.04.2021
2 922

Ўзбекистонда бир кунда 384 киши коронавирусга чалинди


Ўзбекистонда 21 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 384 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 73 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 54 нафари Тошкент вилоятида,
  • 207 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабаб намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шундай қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган расман тасдиқланган шахслар сони 87 935 нафарга етган. Улардан 290 нафари (Қорақалпоғистонда 1 нафар, Бухоро вилоятида 3 нафар, Жиззахда 12 нафар, Самарқандда 54 нафар, Сирдарёда 5 нафар, Сурхондарёда 1 нафар, Фарғонада 3 нафар, Хоразмда 5 нафар, Тошкент вилоятида 27 нафар, Тошкент шаҳрида 176 нафар) соғайган. Жами соғайганлар сони 85 007 нафар, соғайиш кўрсаткичи — 97 фоиз.

Маълум қилинишича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2288 нафар бемордан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда бир кунда 384 киши коронавирусга чалинди