17:26 / 22.04.2021
2 124

Катта миқдорда Трамадол ва Лирика дори воситалари тўхтатиб қолинди


Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти божхона бошқармалари томонидан Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб кирилаётган Трамадол, Лирика ва Регапен кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди.

Жумладан, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда божхона постига хориждан кириб келган темир йўл вагонлари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, поезд таркибидаги вагон ғилдираги орқа таг қисмига устамонлик билан яширилган 2 та қора рангли полиэтилен пакетлар божхона ходимларининг диққатини тортди.

 Мазкур полиэтилен пакетлар кўздан кечирилганда, уларнинг ичида 8000 дона “Трамадол Ланнахер 50 мг” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

 Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида фуқаро М.М.га тегишли бўлган, умумий қиймати 66,5 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 770 дона “Лирика 300 мг” номли ва 560 дона “Регапен 300 мг” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.
 Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Катта миқдорда Трамадол ва Лирика дори воситалари тўхтатиб қолинди