22:11 / 23.04.2021
2 411

МИБ: Мўйноқда тадбиркор фойдасига 324 млн. сўм ундириб берилди


       Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжати асос қарздор туман ҳудудидаги МЧЖларнинг биридан ундирувчи “MOYNOQ TUXUM” хусусий корхонаси  фойдасига жами бўлиб 324 млн. 249,4 минг сўм қарз, пеня, давлат божи ва бошқа ҳаражатлар ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати, Мажбурий ижро бюроси Муйноқ туман бўлими иш юритувига 21.12.2020 йил келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши қўзғатилиб, қарздор МЧЖижро иши юритуви қўзғаш тўғрисидаги қарори билан таништирилган ва нусқалари берилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида мол-мулк мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқлаш мақсадида МИБ Ижро” дастурий таъминоти орқали сўровномалар юборилган ва банк ҳисоб рақамларига электрон инкасса ва тақиқ қуйилган.
 
   Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор МЧЖнинг номида аниқланган мол-мулкларини хатлаш жараёнида белгиланган қарздорлиқ ва ҳаражатлар тўлиқ ундирилган ва ижро ҳужжати тегишли тартибда тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Мўйноқда тадбиркор фойдасига 324 млн. сўм ундириб берилди