
2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг январь ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Янгийўл шаҳрида жойлашган савдо дўкон раҳбари Е.Нилуфар дўконига келган фуқаролар 54 ёшли Т.Мастура ва 45 ёшли А.Ҳилоланинг ишончига киради.
Уларнинг номига Халқ банки Янгийўл шаҳар филиалидан маиший техника воситалари учун Т.Мастурага 19 000 000 сўм, А.Ҳилолага 15 000 000 сўм берилган кредит маблағларини қўлга киритиб, эвазига уларга маиший техника воситаларини бермасдан, пулларни ўзининг эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Е.Нилуфарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар