18:04 / 24.04.2021
1 851

Қидирувдаги шахсдан 12 ойлик алимент қарздорлиги ундирилди


Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлим иш юритувида ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг 20.11.2007 йилдаги қарорига асосан, қарздор Ф.У.дан ундирувчи Ш.У. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4-қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган.
 
Қарздор Ф.У. томонидан алимент қарздорлиги вақтида тўланмагач, давлат ижрочиси томонидан қарздор отага нисбатан қидирув эълон қилинган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ф.У.нинг яшаш манзили аниқланиб, ушбу хонадонидаги мол-мулклар хатланиб, банд солинган.

Шундан сўнг қарздор Ф.У. томонидан 01.03.2020 йил кунидан 01.03.2021 йил кунига қадар вужудга келган 50 млн. 64 минг сўм алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб берилиши билан бир қаторда қўшимча яна бир йил муддат учун 45 млн. сўм жами 95 млн. 64 минг сўм пул маблағлари ундирилиб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахсдан 12 ойлик алимент қарздорлиги ундирилди