
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга чек қўйиш мақсадида ҳамда юртимизга ноқонуний йўллар билан дори-дармонларни кириб келишига қарши тезкор тадбирлар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, қўшни мамлакатдан Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро А.У.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг сумкаси ичидан, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 52,3 миллион сўмлик жами 102 дона “UNICAMEL” номли биалогик актив қўшимча товарлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Б.А.нинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, унинг сумкаси ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 50,2 миллион сўмлик, жами 98 дона “UNICAMEL” ва “UNI BALM” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар