Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) матбуот хизмати кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали хотин-қизларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонлик, руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилаётгани, уларни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борилаётгани билан боғлиқ нохуш хабарлар юзасидан муносабат билдирди. Таъкид этилишича, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари аслида бундан-да кўп бўлиши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 15 ва 49 ёшидаги хотин-қизларнинг 25 фоизидан кўпроғи ҳаёти давомида жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келишади. Ушбу зўравонликларнинг 33 фоизи Жануби-шарқий Осиё ҳудудига тўғри келмоқда.
Айтиш жоизки, Бош прокуратура ўз хисоботида, 2020 йилда номусга тегиш ҳолатлари 27,7 фоизга ошганлигини баён қилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига йўлланган мурожаатлар таҳлилига кўра, 2021 йилнинг 15 апрелига қадар хотин-қизлар томонидан 20 га яқин жинсий ва жисмоний зўравонлик, руҳий тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлари бўйича мурожаат келиб тушганини кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.
Жумладан, фуқаро М.М. 2013 йилда сурхондарёлик йигитга турмушга чиқиб, 2 нафар фарзандни дунёга келтиради. У ўз мурожаатида турмуш ўртоғи кўп йиллардан буён доимий равишда кийноққа солиб, руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказиб келаётганлигини ёзиб, унгак нисбатан тегишли чоралар кўришни ва ҳимоя ордери олишда ёрдам сўраган. Омбудсман мазкур аризани назоратга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганди. Натижада фуқаро М.М.га 2021 йил 10 февраль куни «Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун ҳимоя ордери» тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди