23:23 / 26.04.2021
1 558

Самарқандда аёлнинг ножўя суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 млн сўм талаб қилган эркак ушланди

Самарқандда аёлнинг ножўя суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 млн сўм талаб қилган эркак ушланди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида 28 ёшли аёлнинг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 23 апрель куни соат 13:00 да 30 ёшли Қ.О. Нарпай тумани «Амир Темур» маҳалласидан оқиб ўтувчи Қозиариқ каналининг ёнида таниши 28 ёшли Р.Ф. исмли аёлнинг ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслиги эвазига 1 500 000 сўм пул талаб қилган.

Ушбу шахс пуллардан 1 000 000 сўмни товламачилик йўли билан олаётган вақтида Нарпай тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қ.О. 2021 йил апрель ойининг бошларида Р.Ф.нинг ножўя кўринишидаги расмларини телефонидан ўчириб ташлаш эвазига 300 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» (такроран содир этилган товламачилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Самарқандда аёлнинг ножўя суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 млн сўм талаб қилган эркак ушланди