17:00 / 27.04.2021
3 528

Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди


Фото: Telegram / «Chiroqchi.uz»
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 23 апрель куни бир гуруҳ аёллар Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилди. Ҳолат акс этган сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Туманнинг «Қумдарё» маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши—Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатган.

Маълум бўлишича, 21 апрель куни Isuzu русумли юк машинаси А-378 Самарқанд—Ғузор йўлидан Самарқанд вилояти томонга ҳаракатланаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган вояга етмаган, Чироқчи тумани «Хўжаобод» маҳалласида яшовчи, Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 140-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Д.Э.ни уриб юборган. Оқибатда вояга етмаган Д.Э. оғир тан жароҳати олиб, Чироқчи тумани Кўкдала шифохонасида вафот этган.

Шу сабабли аёллар туман мутасадди раҳбарларидан «Қумдарё» маҳалласи ҳудудидаги мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва ишга туширишни талаб қилиб, Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб қўйган. Натижада А-378 автомобиль йўлида қисқа муддатга автомашиналар ҳаракатланиши тўхтаб қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чироқчида 7 ёшли боланинг ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди