2 451
Андижонда сохта ПЗР-тестларни тайёрлаб сотиш билан шуғулланган икки мактаб ўқувчиси қўлга олинди

Фото: ИИВ матбуот хизмати
Андижон вилоятида коронавирусга қарши қалбаки ПЗР-тест маълумотномаларини тайёрлаш билан шуғулланган 17 ёшли икки йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Хўжаобод туманидаги ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчилари бўлган М.У. ва Н.М. «Дўстлик» чегара назорат пости яқинида холис харидор сифатида жалб этилган 2 нафар фуқарога 110 минг сўмга ПЗР-тести маълумотномаси қилиб беришини айтиб, уларнинг фуқаролик паспортини олган. Орадан 20 дақиқа ўтиб, 2 дона COVID-19 таҳлил маълумотномасини олиб келиб бериб, келишилган пулни олган вақтида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.
Тадбир давомида М.У.нинг уйи кўздан кечирилганида, 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери бланкаси, 30 дона COVID-19 инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона ноутбук ва 1 дона рангли принтер борлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар