11:23 / 28.04.2021
1 736

Боғча тарбиячилари ва мактаб ўқитувчиларини эмлаш бошланди


Тошкент шаҳрида 27 апрелдан боғча ходимлари ва мактаб ўқитувчиларини ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмлаш бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек Эгамбердиев маълум қилди.

«Тошкент шаҳридаги 83 та эмлаш пунктида бугунги кунга қадар 37 минг 763 нафар 65 ёшдан юқори ҳамда тиббиёт ходимлари эмланди. Улардан 18 минг 980 нафари 65 ёшдан юқори бўлган фуқаролар, 18 минг 883 нафари эса тиббиёт ходимларини ташкил этган. Бугун, 27 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри бўйича хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан нафақат 65 ёшдан юқори ва тиббиёт ходимлари, балки мактабгача таълим муассасаси ходимлари, мактаб ўқитувчилари ҳамда сурункали касаллиги бўлган бошқа фуқароларни ҳам эмлаш бошланди», – дейди Улуғбек Эгамбердиев.

Бошқарма бошлиғи ўринбосарининг қўшимча қилишича, 28 апрелдан пойтахт аҳолисининг 65 ёшдан ошган қатламини Ўзбекистонга олиб келинган «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш бошланади. Эмлаш бепул амалга оширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 апрелдан 65 ёшдан катта шахслар ва тиббиёт ходимларини коронавирусга қарши ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca вакциналари билан эмлаш жараёни бошланган эди. 26 апрель ҳолатига кўра, мамлакат бўйича 565 мингдан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши эмланган. Июнь ойи охиригача 4 миллионга яқин, йил охиригача 7 миллион аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боғча тарбиячилари ва мактаб ўқитувчиларини эмлаш бошланди