16:00 / 28.04.2021
3 301

Самарқандда 2 қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий муштлашув юз берди


Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Ровот ва Боғонли қишлоқларида яшовчи фуқаролар ўртасида юзага келган муштлашув оқибатида 15 киши жароҳат олди, деб хабар беради Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 25 апрель куни соат 19:00 ларда 51 ёшли М.Баҳодир исмли фуқаро Lacetti русумли автомашинасини Ровот—Боғонали қишлоғи йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганида, унинг ортидан келаётган Lacetti ичидаги йигитлар (ҳайдовчи 22 ёшли А.Миржалол ва унинг йўловчилари 36 ёшли Р.Урал, 24 ёшли А.Талат, 18 ёшли А.Фирдавс) эркакни ҳақорат қилган.

Йигитлар ҳайдовчи М.Баҳодирга машинани нотўғри бошқариб, уларнинг автомобилини қисиб юборганини айтган. Юзага келган тортишув оқибатида Ровот ва Боғонали қишлоғида яшовчи жами 17 нафар фуқаро ўртасида жанжал келиб чиқиб, бир-бирларини уриб дўппослаган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жанжалда фаол иштирок этган 17 нафар фуқародан 15 нафари турли кўринишдаги тан жароҳатлари олгани, улардан 3 нафари аёл киши экани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 2 қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий муштлашув юз берди