Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 04.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор "O'ZTEMIRYO'LQURILISHMONTAJ"дан ундирувчи "TEXNIK DIZEL SERVIS" МЧЖ фойдасига 334 млн. 333 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 18.01.2021 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатилиб, қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.
Қарздор давлат ижрочиси томонидан берилган ихтиёрий муддат ичида қарздорликни қопламаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида МИБ портал электрон дастури орқали тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилди, олинган жавобларга кўра қарздорга тегшили бўлган мол-мулкларга банд солинган.
Давлат ижрочиси Ф.Рузиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, қарздорнинг ҳисоб рақамидан 334 333 минг сўм қарз суммаси ундирилиб, қонуннинг 41-моддаси, 1-бандига асосан ижро иш юритуви тамомланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди