09:30 / 02.05.2021
1 845

Қидирувдаги шахсдан 22,8 млн. сўм алимент ундирилди

 
Қўштепа туманида яшовчи Р.Мадрахимов икки нафар фарзандини тирик етим қилишдан ташқари уларнинг яшаши учун 18,0 млн. сўм алимент пулини ҳам тўламаган.

Бюронинг Қўштепа туман бўлими томонидан қарздор отага Ўзбекитон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан тегишли маъмурий чора кўрилиб, 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб чиққач ҳам аҳвол ўзгармаган. Боз устига, яшаш манзилини ҳам ўзгартириб олган.

Бюронинг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан 2 ойдан ортиқ вақт давомида қидирув тадбирлари олиб борилган, натижада қарздор Фарғона шаҳар, Янги аср кўчаси, 190-уй, 71-хонадонда яшаб келаётганлиги аниқланиб ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлгач, қарздор “ота” 22 млн. 800 минг сўм алимент пулини 2021 йил 1 май кунига қадар тўлиқ тўлаб беришга мажбур бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахсдан 22,8 млн. сўм алимент ундирилди