12:00 / 02.05.2021
2 825

Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди


28 апрель куни 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида  2 та пиёдани туртиб юбориши натижасида Йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан тезкор суриштирув тадбирлари ўтказилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л ларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароxати етказилган ва 16-тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб,тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи пиёдаларнинг аҳволи яҳши эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автобус бекатда турган икки пиёдани уриб юборди