14:53 / 05.05.2021
1 721

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 404 кишида коронавирус аниқланди


Ўзбекистонда 4 май куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 404 та янги ҳолат рўйхатга олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92 724 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 84 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 73 нафари Тошкент вилоятида,
  • 208 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ўтган бир сутка ичида, Қорақалпоғистонда 2 нафар, Бухорода 5 нафар, Жиззахда 10 нафар, Қашқадарёда 6 нафар, Навоийда 2 нафар, Наманганда 6 нафар, Сурхондарёда 5 нафар, Фарғонада 5 нафар, Хоразмда 9 нафар, Тошкент вилоятида 38 нафар, Тошкент шаҳрида 189 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88 535 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3534 нафар бемор даволаняпти.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ кунлик антирекорд 1 май куни қайд этилган эди, ўшанда бир кунда 442 кишида COVID-19 тасдиқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 404 кишида коронавирус аниқланди