17:30 / 05.05.2021
1 819

Сурхондарёда туман ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари ўзини осиб қўйди

Сурхондарёда туман ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари ўзини осиб қўйди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ИИБ ходимининг ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, 3 май куни соат 08:00 ларда Жарқўрғон тумани, «Марказий Сурхон» маҳалласида яшаган Р.С. яшаш уйи ёнида жойлашган молхонаси шифтига хўжалик арқонидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб жонига қасд қилган.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида ҳодиса жойидан 1 дона 1,5 метр узунликдаги арқон холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Қумқўрғон туман суд-тиббиёт экспертизаси бўлимининг дастлабки маълумотномасида марҳум Р.С.нинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сиқилиши, механик асфиксия, сиртмоққа осилиш каби тан жароҳатлар сабаб бўлганлиги, унинг баданида бошқа тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг билдиришича, марҳум Р.С. 1975 йилда Жарқўрғон туманида туғилган, муқаддам Қумқўрғон туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган билдиргиси асосида 2021 йилнинг январь ойида Ички ишлар органларидан Қуролли кучлар резервига бўшатилган.

Хабарга кўра, Р.С.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда туман ИИБ бошлиғининг собиқ ўринбосари ўзини осиб қўйди